26 Май 2021 йил 497

Гулистон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қурол муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб таомилларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори тарғиб қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ППХ ва ЖТСББнинг 2021 йил 28 март кунидаги кўрсатмасига асосан, Республикада қурол муомаласи билан боғлиқ, муносабатлар «Қурол тўғрисида»ги Қонун асосида тартибга солинган бўлиб, унга мувофиқ, ўқотар қурол билан бир қаторда пневматик, тиғли совуқ, улоқтириш, сигнал берувчи, ўзини-ўзи ҳимоя қилиш ва бошқа «қурол турлари муомаласига алоҳида тартиблар белгиланган.

Жумладан, Қонунга асосан оғиз қисмидаги қуввати 7,5 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик ов қуроли ва оғиз қисмидаги қуввати 3 жоулдан юқори бўлган пневматик спорт қуроли, ўзини-ўзи ҳимоя қилиш (газли баллончалар, механик пуркагичлар, аэрозолли қурилмалар, электрошок қурилмалари, учқун чиқаргичлар ва шикаст етказувчи таъсири электр энергиясидан фойдаланишга асосланган бошқа қурилмалар) қуролларига эгалик қилиш ички ишлар органларининг рухсатнома ҳужжатлари асосида амалга ошириши белгиланди.

Ушбу турдаги қуролларнинг жисмоний ва юридик шахслардаги муомаласига оид тартиб-таомилларни белгиловчи Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрдаги "Қурол муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 810-сон қарори жорий йилнинг 27 март кунидан бошлаб кучга кирди.

Унга кўра, Жисмоний ва юридик шахсларга фуқаровий ва хизмат қуролларининг муомаласига доир тартиб-таомиларини белгиловчи қарорнинг мазмун-моҳиятини ва амалий аҳамиятини, маъмурий ва жиноий жавобгарлик оқибатларини етказиш, аҳоли ўртасида кенг тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишларини ўтказиш мақсадида жорий йилнинг 1 апрелдан бошлаб, шаҳар миқиёсида "Қурол муомиласи бўйича тарғибот-ташвиқот долзарб ойлиги" ўтказилмоқда.

Тарғибот-ташвиқот давомида жисмоний ва юридик шахсларга:

уч ой давомида фақат оғиз қисмидаги қуввати 7,5 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик ов қуроли ва оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан юқори бўлганлар пневматик спорт қуроли ички ишлар органларига рўйхатга (ушбу параметрлардан паст бўлган пневматик қуроллар ва уларнинг ўқ-дориларига рухсатнома талаб қилинмайди) қўйилиши шартлиги, жисмоний ва юридик шахслардаги пневматик қуролларнинг параметрларини аниқлашда ушбу қуролга "Узстандарт" агентлиги томонидан берилган сертификати ёки вилоят ички ишлар бошқармасининг эксперт-криминалистика бўлими томонидан берилган маълумотлар асос бўлишлиги, бунда агар жисмоний ва юридик шахсларда мавжуд пневматик қуролларнинг ҳужжатлари умуман бўлмаганда, ушбу қуролларнинг параметрларини аниқлаш ҳамда ички ишлар органларига рўйхатга қўйиш учун вақтинча олиниши ҳамда эксперт-криминалистика бўлимига топширилиши мажбурийлиги, пневматик ов қуроллари сифатида рўйхатга қўйишда фуқаролик қуролларининг умумий тартиб ва талаблари асосида амалга оширилиши, пневматик спорт қуроллари фақат ушбу турдаги спорт турлари билан шуғулланувчи жисмоний ва юридик шахсларга расмийлаштирилиши ва спорт объектларида сақланиши шартлиги, шу билан бирга, ўзини-ўзи ҳимоя қилиш (газли қурол ва электрошок қурилмалари) қуроллари) ҳам ички ишлар органларининг алоҳида рухсатномалари асосида сотиб олиниши ва сақланиши белгиланганлиги ҳамда уларга рухсатнома олиш учун асос (жисмоний ва юридик шахсларда бундай қурол мавжуд бўлганда) "Узстандарт" агентлиги томонидан берилган сертификати ҳамда махсус дўкондан харид қилинганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар бўлиш каби зарур тушунчалар ташвиқот қилинмоқда.

Шунингдек, Ички ишлар органи ходимларига фуқаролар томонидан пневматик ов ёки спорт қуроли сифатида рўйхатга қўйиш учун жисмоний ва юридик шахсларда мавжуд пневматик қуролларнинг параметрларини тасдиқловчи "Узстандарт" агентлигининг сертификати ёки ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика бўлими томонидан берилган маълумотлар бўлганда, қуйидагиларни тақдим қилиши белгиланган:

а) шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, яшаш гувоҳномаси);

б) биринчи марта қуролни (бундан ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуроли мустасно) олаётган фуқаролар учун - овчилар жамоат бирлашмаси томонидан (ов қуролини олиш учун) ҳамда отиш спорти соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи юридик шахслар томонидан (спорт қуролини олиш учун) қуролдан хавфсиз фойдаланиш қоидаларини билиш юзасидан текширувдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар;

в) қуролга (бундан ўзини-ўзи ҳимоя қилиш қуроли мустасно) эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги тиббий ҳулоса;

г) овчилар жамоат бирлашмаси томонидан берилган овчилик гувоҳномаси (ов қуролини олиш учун);

д) овчилар жамоат бирлашмасининг тавсияномаси (оғиз қисмидаги қувват 65 жоулдан юқори ва калибри 9 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик ов қуролини олиш учун);

е) отиш спорти соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи юридик шахс томонидан берилган, спорт қуролидан фойдаланиш билан боғлиқ спорт тури кўрсатилган спортчи гувоҳномаси (спорт қуролини олиш учун);

ж) аризани кўриб чиққанлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Маълумот учун: йигирма бир ёшга тўлган Ўзбекистан Республикаси фуқаролари фуқаровий ов қуролини ва унинг ўқ-дориларини ҳамда ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистан Республикаси фуқаролари фуқаровий спорт «қуролини ва ўзини-ўзи ) ҳимоя қилиш қуролини олиш ҳуқуқига эга.

 Гулистон шаҳар ИИО ФМБ ЖТСБ

 

Text to speech