23 Июн 2020 йил
492
Гулистон шаҳрида ўз фарзандини 18 минг АҚШ долларига сотаётган аёллар қўлга олинди.
Жорий йилнинг 23 июн куни Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Сардоба туманида яшовчи "Л" ва "М" исмли шахслар "Л" исмли шахснинг 2020 йил май ойида туғилган чақалоқ фарзандини 18.000 (ўн саккиз минг) АҚШ доллари эвазига сотган вақтида қўлга олинган.
Тадбир давомида “Л” ҳамда “М” исмли шахслардан ашёвий далил тариқасида 18.000 (ўн саккиз минг) АҚШ доллари олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирги вақтда Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан тезкор текширув ишлари олиб борилмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати