26 Феврал 2021 йил 535

Гулистон шаҳрида меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Гулистон шахар ИИО ФМБ Пробация гуруҳи  ҳисобида жорий йилнинг шу кунига қадар жами 299 нафар махкумлар, жумладан, ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётганлар 64 нафар, Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинглар 30 нафар, Озодликни чеклаш жазосини ўтаётганлар 62 нафар, Шартли ҳукм қилинганлар 11 нафар, ЖКнинг 73-моддасига  асосан муддатидан илгари озод этилиб ҳисобда турганлар 132 нафарни ташкил қилади.

Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳи  ходимлари томонидан 2021 йилнинг 2 ойи давомида жами 24 маротаба суд томонидан юборилган ҳукм ва ажримлар ижрога олиниб ижроси таъминланланиб келинмоқда.  

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 07 ноябрь кунидаги ПҚ 4006-сонли қарорини ҳамда ИИВнинг 157-сонли бўйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Пробация гуруҳида назоратда турган шахсларни иш билан таъминлаш, ижтимоий қўникма бериш, маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш маркази ёшлар иттифоқи ва жамоатчилик вакиллари билан доимий равишда турли хилдаги давра учрашувлари ва суҳбатлар ўтказилиб келинмоқда. 

 Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳи ҳамда Гулистон шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази билан хамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ 4006-сонли қарорини ижросини таъминлаш мақсадида ҳозирги кунда Гулистон шаҳар ИИО Пробация гуруҳида назоратида турган ахлоқ тузатиш ишлари, озодликдан чеклаш жазоси, шартли ҳукм қилинганлар, муаян ҳуқуқдан маҳрум қилиниб жазо ўтаётган шахсларни иш билан таъмиинлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

 Меҳнат ярмаркасини ташкил этилишдан мақсад, Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳида назорат остида турган шахсларни иш билан таъминлаш ҳамда ишсизлар рўйхатида турган шахсларни ўз ишига эга бўлишдан иборот. Ушбу  меҳнат ярмаркасида назоратда турган 12 нафар шахслар иш билан таъминланди.

   Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳи

Text to speech