6 Апрел 2020 йил 527

Гулистон шаҳрида карантин қоидаларини бузган фуқароларга тегишли чоралар кўрилмоқда.

Комиссия қарорига кўра, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 2020 йил 6 апрель соат 06:00 дан эътиборан мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланиш карантин даврида вақтинча чекланади.

Шунга асосан Гулистон шаҳрида мақсадсиз кўчада юрганлар ва мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедларда белгиланган чекловларни бузиб ҳаракатланаётган фуқароларга нисбатан Сирдарё вилояти ИИОлари ходимлари томонидан рейдлар ўтказилиб уларга тегишли чоралар кўрилмоқда.

Шунингдек, Карантин талабларининг ижросини сўзсиз таъминлаш ҳамда махсус рухсатномаси мавжуд бўлмаган ҳолда ҳаракатланаётган автотранспорт воситаларини ҳуқуқбузарлик давом эттирилишига йўл қўймаслик мақсадида истисно тариқасида вилоят ички ишлар органлари йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан карантин даврида автотранспорт воситасини махсус рухсатномасиз бошқарганлик учун транспорт воситасларини жарима майдончасига жойлаштирилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Карантин гуруҳи томонидан кўчада максадсиз юрган фуқароларга зарурат бўлмаса уйларидан чиқмасликларини, ўзлари ва яқинлари ҳаётини хавфга солмасликларини тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бормоқда.

Ҳурматли фуқаролар!

Мамлакатимизда бугундан ўз-ўзини ҳимоя қилиш тизими кучга кирди. Энди аниқ биламиз: касаллик фақат мулоқот йўли билан, ҳаво томчи йўли билан юқиши мумкин. Шундай экан, ҳар биримиз мулоқотдан ўзимизни сақлашимиз, ортиқча кўчага чиқмаслигимиз, ясама заруриятни ўйлаб топмаслигимиз керак. 

Дунё ҳамжамиятида вазият қанчалик кескинлашиб бораётганини, мамлакатимизда ҳам касалланганлар сони ортиб бораётгани гувоҳи бўляпсиз. Ҳар бирингиз ҳушёр бўлинг. Саломатлигингиз қадрига етинг. Ўзингизни, оилангизни, яқинларингизни, қолаверса юртдошларимизни коронавирусдан ҳимоя қилинг!

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech