9 Апрел 2020 йил 583

Гулистон шаҳрида Карантин қоидаларини бузган фуқароларга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

2020 йил 08 апрель куни соат 20:45 ларда Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар, “Обод юрт” МФЙ, МЭЗ ётоқхонасида яшовчи, 18.07.1976 йилда туғилган фуқаро Мусифулин Марат Александрович карантин қоидаларини бузиб, 3-мавзе бозорчасида маст ҳолатда майда безорилик содир қилганлигини учун, унга нисбатан Ўз.Рес МЖтКнинг 54 ва 183-моддасига асосан Маъмурий ишлар бўйича Гулистон шаҳар Суди томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

- 2020 йил 08 апрель куни соат 12:45 ларда Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар Бахор МФЙ Сохиба кўчаси 22-уйда яшовчи 07.02.1992 й.т. Турсунқулов Саиджон Абдуфаттох ўғли карантин қоидаларини бузиб, таниши фуқаро Б.Собировга нисбатан маст ҳолатда майда безорилик содир қилганлигини учун, Ўз.Рес. МЖтКнинг 54, 194 ва 183-моддаларига асосан хужжатлар расмийлаштирилиб, Маъмурий ишлар бўйича Оқолтин тумани Суди томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech