3 Март 2021 йил 415

Гулистон шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Жорий йилнинг 02 март куни соат 15:10 ларда "Янгиер-Гулистон" М-34 автомобил йўлининг 171 км.да Гулистон шаҳар ИИО ФМБга тегишли "УАЗ" автомобили ҳамда хайдовчи С.Раимов бошқарувида бўлган "Нексия" русумли автомашинаси ўртасида йўл-транспорт ходисаси содир бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув, Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Сизлардан транспорт воситасини бошқариш пайтида, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларингизни сўраб қоламиз.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech