6 Октябр 2020 йил 22

Гулистон шаҳрида “Хорижда мехнат фаолиятини амалга ошириш масалалари”га бағишланган тадбир ташкил этилди.

Сирдарё вилояти Бандликка кўмаклашиш марказининг мажлислар залида, Ташқи мехнат миграция Агентлигининг Сирдарё вилояти филиали билан ҳамкорликда “Хорижда мехнат фаолиятини амалга ошириш масалалари”га бағишланган тадбир ташкил этилди. Тадбирда вилоят ТЭҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими катта тезкор вакили майор Б.Ш.Хўжаков, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.07.2019 йилдаги “Одам савдосига ва мажбурий мехнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5775-сонли Фармони ҳамда 17.08.2020 йилдаги “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги ЎРҚ-633-сонли янги таҳрирдаги Қонуннинг мазмун-моҳиятини ва аҳамиятини етказиш ҳамда Сирдарё вилояти ҳудудида “одам савдоси” жиноятини олдини олиш юзасидан маъруза қилди. Йиғилишда ҳамкор ташкилот масъул раҳбар ва ходимлари шунингдек, қонуний тартибда ишлаш мақсадида хорижга бориш истагидаги фуқаролар қатнашди.

Йиғилиш давомида қатнашчилар томонидан саволлар берилиб, масъул ходимлар томонидан керакли жавобларини олишди.

 Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech