Гулистон шаҳрида “Хавфсиз маҳалла” шиори асосида фуқароларга буклетлар тарқатилмоқда.
Гулистон шаҳар ИИО ФМБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан “Хавфсиз маҳалла” шиори асосида, маҳаллада олдини олиши мумкин бўлган жиноятларни олдини олиш юзасидан кенг қамровли тарғибот профилактик ишлар олиб борилмоқда. Ушбу олиб борилаётган профилактик ишлар давомида Гулистон шаҳар ҳудудидаги жами 19 та (Намуна, Сайқал, Боғишамол, Обод Юрт, Бўстон, Истиқлол, Улуғобод, Улуғйўл, Тараққиёт, Шодлик, Навбахор, Дўстлик, Ахиллик, Янги Хаёт, Маънавият, маданият, Бахор, Юксалиш, Ибратли) маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи аҳоли яшаш хонадонларга кириб, фуқароларга жиноят учун жазо муқаррарлиги юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, жиноятларнинг олдини олиш юзасидан буклетлар тарқатилиб, профилактик ишлар олиб борилмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.