Гулистон шаҳрида фохишалик билан шуғулланаётган фуқаролар аниқланди.
2020 йил 20 апрель куни соат 21:30 ларда Боёвут тумани, Гулбоғ МФЙда доимий рўйхатда туриб, ўзи Гулистон шаҳар, 4-мавзе, “Бўстон” МФЙ да яшовчи, вақтинча ишсиз, фуқаро Я.Н карантин қоидаларини бузиб, яшаш жойида Гулистон шаҳар, “Сайқал” МФЙда яшовчи, вақтинча ишсиз фуқаро Ж.Ж билан 150 минг сўм эвазига жинсий алоқа қилаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар ИИО ФМБ ҲПБ томонидан фуқаро Я.Нга нисбатан Ўз.Рес МЖтКнинг 54-модда 2-қисми, 190-модда 2-қисми асосида маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар Гулистон шаҳар маъмурий суди томонидан кўриб чиқилди.
Суд ҳукми билан ҳуқуқбузар Я.Нга Ўз.Рес МЖтКнинг 54-моддаси 2-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 (йигирма) баробари, яъни 4.460.000 сўм миқдорида жарима, 190-моддаси 2-қисми билан 5 (беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати