Гулистон шаҳрининг 3-секторида “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида эхтиёжманд оилалар холидан хабар олинди
Жорий йил 20 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини ташкил этиш бўйича топшириқ берган эдилар. Ушбу топшириқлар асосида Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ташаббуси билан вилоят 3 секторларидаги кам таминланган эхтиёжмат оилалар сони тахлил қилинмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад уч ой давомида озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланадиган оилаларни аниқланиб уларга "Саҳоват ва кўмак" умумҳалқ харакати доирасида ёрдам кўрсатишдир.
Биргина ҳозирги кунда Гулистон шаҳрининг 3-секторида 6252 та хонадон бўлса, улардаги оилалар сони 6721 тани ташкил қилиб ушбу оилаларда жами 26314 нафар фуқаролар истиқомад қиламоқда.
Таҳлиллар натижасига кўра Гулистон шаҳрининг 3-секторида кам таминланган эҳтиёжманд 168 та хонадонларда 199 та оилалар, уларда 650 нафар фуқаролар яшашлиги аниқланиб уларни Гулистон шаҳар ИИО ФМБ ходимлари, ҳомий ва кўнгиллилар томонидан хаётий зарурий озиқ овқатлар билан таъминлаб бориш йўлга қўйилди.
Жорий йилнинг 28 апрел куни Гулистон шаҳар ИИО ФМБнинг барча бириктирилган масъул раҳбар ходимлари томонидан боқувчисини йўқотган ва ёлғиз яшовчи 28 та оилалар холидан хабар олиниб, ушбу оилалар хаётий зарур озиқ-овқат махсулотлари билан таъминланди.
Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак инсондан мехр-мурувват яхшилик қолади. Синовли кунларда барчамиз бирлашиб елкама-елка харакакт қилсак барчасини енгиб ўтамиз. Бу каби саховат тадбирлари вилоятимизнинг барча худудларида 3 сектор раҳбарлари томонидан мунтазам ўтказилиб келинмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати