25 Феврал 2021 йил 323

Гулистон шахрида сайёр суд бўлиб ўтди.

Сайёр суд мажлисида Жиноят ишлари бўйича Гулистон шахар судининг судьяси М.Омонов, Гулистон шахар Прокурорининг ўринбосари Б.Курбанов, Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳи инспектори катта лейтенант А.М.Турсунов ва Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гурухида назорат остида турган шахслар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Сайёр суд мажлиси Сирдарё вилояти транспорт бошқармаси биносининг мажлислар залида  ўтказилди.

Сайёр суд мажлисида Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳи назоратида турган шахслардан 15 нафари ва ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Кўрсатилган жазо турлари учун ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажармаган меҳнатга ҳалол муносабатда бўлмаган  жазони ўташдан бўйин товлаган 2 нафар назоратда турган шахслар ва  1 нафар тузалиш йўлига ўтиб мехнатга халол виждонан ёндошган назоратда турган шахсларга нисбатан тўпланган хужжатлар кўриб чиқилди.

Жумладан: 2020 йил 20 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар судининг хукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в” банди билан айбли деб топилиб, хар ойлик иш хақининг 15 фоизини давлат дароматига ўтказиш шарти билан ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган С.Ғ жазони ўташдан бўйин товлаб юрганлиги сабабли унга нисбатан тўпланган хужжатлар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси 4-қисмига асосан ахлоқ тузатиш ишлари жазоси озодликдан махрум қилиш  жазосига алмаштирилди.

Бундан ташқари 2020 йил 07 октбярь кунги жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 226-моддаси 1-қисми билан айибли деб топилиб 1 йил 6 ой муддатга  озодликдан чеклаш жазоси тайинланган С.Н суд томонидан ўрнатилган таъқиқ  ва чекловларни мунтазам бузиб келганлиги сабабли унга нисбатан тўпланган хужжатлар 2021 йил 17 феврал куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 6-қисмига асосан озодликдан чеклаш жазоси озодликдан махрум қилиш жазосига алмаштирилди.

Бундан ташқари 2019 йил 17 июль куни жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг ажримига асосан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 74-моддасига асосан ўталмай қолган 2 йил 3 ой 11 кун озодликдан махрум қилиш жазоси шу муддатга озодликдан чеклаш жазосига алматирилган У.О суд томонидан ўрнатилган таъқиқ ва чекловларни бузмасдан мехнатга халол ва виждонан ёндашганлиги сабабли унга нисбатан тўпланган хужжатлар Гулистон шаҳар суди томонидан кўриб чиқилиб Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли озод этилди.

 Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳи

 

Text to speech