21 Декабр 2021 йил 548

Гулистон шаҳрида ноқонуний пиротехника буюмлари аниқланди.

Сирдарё вилояти ҳудудида 2021 йил 19 ноябрь куни, вилоят ҳуқуқ-тартибот идораларининг қўшма режасига асосан, вилоят ИИБ ППХваЖТСБ ва вилоят Божхона хизмати ҳамда тезкор хизматлар ходимлари билан ҳамкорликда Гулистон шаҳрида ўтказилган тадбир давомида, вилоят ҳудудига пиротехника маҳсулотларини олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, олиб юриш, сақлаш ва ишлатиш олдини олиш борасида олинган тезкор маълумотларга асосан, Гулистон шахар, 4-мавзе, Бўстон МФЙда яшовчи, 2007 йилда туғилган, О.Х Хитойда ишлаб чиқарилган жами 390 (уч юз тўқсон) қути шундан, 23400 (йигирма уч минг тўрт юз) дона “Трения” номли ҳамда 10 (ўн) дона “7 SHOTS” номли салют маҳсулотларини 6.850.000 (олти миллион саккиз юзи эллик минг) сўмлик пиртотехника воситаларини сотмоқчи бўлган вақтида далилий ашёлар билан ушланди. Ҳозирда суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

   Бошқарма ППХваЖТСБ

Text to speech