27 Сентябр 2021 йил 517

Гулистон шаҳар 3-сектор раҳбари иштирокида мактаб ўқувчилари ўртасида тарғибот тадбири ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга мурожаатномасида 2021 йилни мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилиниши муносабати билан ёшларимизни руҳан ва жисмонан соғлом бўлиб етишишлари учун соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳоли айниқса ёшлар орасида орттирилган иммунодифицит вируси инфекцияларини тарқалишини олдини олиш ва бу касалликни юқтиришга сабаб бўлаётган омилларни бартараф этиш мақсадида Гулистон шаҳар 7-сонли умумтаълим мактаб ўқувчилари билан 3-сектор раҳбари Б.Саитназаров, вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари ҳамда вилоят ОИТС шифокорлари  билан жорий йилнинг 24 сентябрь куни йиғилиш ўтказилди. Тадбирдан мақсад ёшлар орасида ОИВ инфекциясини тарқалиши олдини олишдан иборат. Ушбу йиғилиш давомида йиғилиш қатнашчиларига соғлом турмуш-тарзини тарғиб қилувчи тарқатма материаллар тарқатилиб, “Биз ОИТСга қаршимиз, Сизчи?” номли ҳужжатли фильмни намойиш этилди.

Text to speech