29 Июл 2020 йил 618

Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳи назоратида турувчи шахсларга нисбатан сайёр суд бўлиб ўтди.

Ҳозирги  кунда Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳида жами 301 нафар назорат остидаги шахслар шулардан 76 нафари ахлоқ тузатиш ишлари жазоси, 36 нафари муайян хуқуқдан маҳрум қилиш жазоси, 57 нафар озодликдан чеклаш жазоси, 8 нафари синов, 124 нафари шартли озод этилганлар жазо ўтаётган шахслар мавжуд.

Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар суди раислигида, шаҳар прокурори ўринбосари, шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳи катта инспектори иштирокида сайёр суд бўлиб ўтди.

Сайёр суд мажлисида Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳи назоратида турган шахслардан 23 нафари ва уларнинг ота-оналари ҳамда яқин қариндошлари иштирок этишди.

Кўрсатилган жазо турлари учун ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган 8 нафар шахсларга жумладан, Ўз.Рес ЖКнинг 118-моддаси 1-қисми, 165-моддаси 1-қисмлари билан судланиб, ҳозирда Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳида ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган А.Т, Ўз.Рес ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми билан судланиб, ҳозирда Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳида озодликдан чеклаш жазосини ўтаётган О.А, Ўз.Рес ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан судланиб, ҳозирда Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳида аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган Т.И, Ўз.Рес ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан судланиб, ҳозирда Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳида озодликдан чеклаш  жазосини ўтаётган И.С, Ўз.Рес ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан судланиб, ҳозирда Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳида ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган А.Ш, Ўз.Рес ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми билан судланиб, ҳозирда Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳида ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган С.Ғ, Ўз.Рес ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми билан судланиб, ҳозирда Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳида озодликдан чеклаш жазосини ўтаётган Н.З, Ўз.Рес ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан судланиб, ҳозирда Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳида озодликдан чеклаш жазосини ўтаётган У.Н, Ўз.Рес ЖКнинг 226-моддаси 1-қисми билан судланиб, ҳозирда Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳида муайян ҳуқуқдан махрум қилиш жазосини ўтаётган Б.Т, Ўз.Рес ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан судланиб, ҳозирда Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳида шартли хукм қилинган Т.Сларга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар суди томонидан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech