27 Июн 2020 йил 596

Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гурухи назоратида турувчи шахсларга нисбатан сайёр суд бўлиб ўтди.

Сайёр суд мажлисида Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг раиси И.Қорабоев, Гулистон шахар Прокурорининг ўринбосари С.Бабаев Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳида назорат остида турган шахслар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Хозирги  кунда Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳида жами 304 нафар назорат остидаги шахслар шулардан 74 нафари ахлоқ тузатиш ишлари жазоси, 42 нафари муайян хуқуқдан маҳрум қилиш жазоси, 61 нафар озодликдан чеклаш жазоси, 6 нафари синов, 119 нафари шатли озод этилганлар жазо ўтаётган шахслар мавжуд.

2020 йил 26 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар суди раислигида, шаҳар прокурори ўринбосари, шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳи катта инспектори иштирокида сайёр суд бўлиб ўтди.

Сайёр суд мажлисида Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳи назоратида турган шахслардан 41нафари ва уларнинг ота-оналари ҳамда яқин қариндошлари иштирок этишди.

Кўрсатилган жазо турлари учун ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган 10 нафар шахсларга жумладан, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми билан судланиб, хозирда Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳида  муайян хуқуқдан махрум қилиш жазосини ўтаётган Х.Ў, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми  билан судланиб, хозирда Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳида  озодликдан чеклаш жазосини ўтаётган А.Ж, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми  билан судланиб, хозирда Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳида  озодликдан чеклаш  жазосини ўтаётган С.Н, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми  билан судланиб, хозирда Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳида Озодликдан чеклаш жазосини ўтаётган М.Б, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан судланиб, хозирда Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳида ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган А.Ш, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми билан судланиб, хозирда Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳида ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган С.Ғ, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми  билан судланиб, хозирда Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳида озодликдан чеклаш жазосини ўтаётган Н.З, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан судланиб, хозирда Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳида озодликдан чеклаш жазосини ўтаётган У.Н, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 226-моддаси 1-қисми билан судланиб, хозирда Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳида муайян хуқуқдан махрум қилиш жазосини ўтаётган Б.Т, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан судланиб, хозирда Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳида шартли ҳукм қилинган Т.С ларга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар суди томонидан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech