14 Май 2021 йил 301

Гулистон шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи 3-сектор раҳбари Кубоги учун спорт мусобақаси ташкил этилди.

Жорий йилнинг 04 май куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва Халқ таълими вазирлигининг кенгайтирилган таркибда ўтказилган қўшма Ҳайьат йиғилишида берилган топшириқлар ҳамда уларни ўз вақтида ва сифатли бажариш борасида Сирдаре вилоят ИИБ бошлиғи томонидан белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Сирдаре вилояти ИИБ бошлиғи томонидан туман-шаҳар ИИБ бошлиқларининг ҳудуддаги ўрта мактаб ўқувчилари билан учрашув ўтказиши ҳамда спорт мусобақаларида иштирок этиши белгиланган. Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш юзасидан 11-12 май кунлари Гулистон шаҳар ИИО ФМБ бошлиғининг шаҳардаги 9-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари билан учрашуви ўтказилди ҳамда мактабда 5-синф ўқувчилари ўртасида шаҳар ИИО ФМБ бошлиғининг Кубоги учун аралаш спорт турлари бўйича Кувноқ стартлар мусобақалари ташкил этилди.

Тадбир спортнинг аралаш турлари бўйича '''Қувноқ стартлар" кўринишида ўтказилиб, Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Вояга етмаганлар билан ишлаш гуруҳи, вояга етмаганлар ишлари бўйича Гулистон шаҳар идоралараро комиссияси ҳамда шаҳар Халқ таълими бўлими спорт шўъбаси ҳамкорлигида ўтказилиб, мусобақанинг ғолиб ва совриндорларига Гулистон шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи Кубоги, мукофотлар ва спорт анжомлари билан тақдирланди.

Гулистон шаҳар ИИО ФМБ

Text to speech