Гулистон шаҳар 3-сектор ҳудудида сектор раҳбарининг ташаббуси билан спортнинг мини футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 31 октябрда қабул қилинган “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099 сонли Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида Гулистон шаҳар 3-сектор ҳудудида сектор раҳбарининг ташаббуси билан спортнинг мини футбол тури бўйича мусобақа ташкиллаштирилди. Ушбу турнирда 3-сектор ҳудудига қарашли 5 та маҳалланинг 18-30 ёш тоифасидаги ёшлардан ташкил топган жамоалари куч синашишди. Қизиқарли ва тўқнашувларга бой кечган мусобақанинг якунида ғолиблар аниқланди. Унга кўра “Боғишамол” маҳалласи ёшлари 1-ўринни, “Тараққиёт” маҳалласи ёшлари 2-ўринни, “Обод юрт” маҳалласи 3-ўринни эгаллашди. Ғолиб ва совриндорлар сектор раҳбари томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.