11 Март 2021 йил 403

Гулистон давлат университетининг Психология йўналишида таҳсил олаётган битирувчи курс талабалари ИИБ Пробация бўлими ва унинг худудий гуруҳларида амалиёт ўташга юборилди.

Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 7 июндаги “Психология сохасида кадрларни таёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва жамиятда ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш чора–тадбирлари тўғрисида”ги 472-сонли ҳамда 2020 йил 14 февралдаги “Ички ишлар органлари Пробация хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 84-сонли Қарорлари ижросини таъминлаш, кадрлар таёрлаш самарадорлигини ошириш борасида Сирдарё вилояти ИИБ Пробация бўлими ва  Гулистон давлат университети куни билан хамкорликда 2021 йил 6 март куни шартнома тузилди.

2021 йил 9 март куни Гулистон давлат университетининг Психология йўналишида таҳсил олаётган битирувчи курс талабалари ИИБ Пробация бўлими ва унинг худудий гуруҳларида амалиёт ўташга юборилди. Амалиётга жалб этилган талабалар Пробация бўлими ходимларига бириктирилиб, назорат остида турган шахслар билан сухбатлар ва психологик тестлар олган ҳолда уларнинг ижтимоий-психологик портретларини тузиш хамда ЖИЭМ лардан озод бўлган шахсларни ижтимоий мослаштириш ишлари бўйича амалиётга эга бўлмоқдалар.

Сирдарё вилояти ИИБ Пробация бўлими

Text to speech