Гулистонлик фуқаролар уйида 243,46 грам гиёҳвандлик воситасини сақлаган!
Жорий йилнинг 01 август куни Б исмли шахснинг аризаси юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Гулистон шаҳар 4-мавзе Бўстон маҳалласи ҳудудида жойлашган Афросиёб савдо дўкони яқинида 2 нафар фуқаролар шахсий тинтувдан ўтказилган вақтида улардан бирининг эгнидаги қора рангли шимининг олд чўнтагидан, 2 фуқаронинг яшаш хонадонидаги музлатгич ичидан полиэтилен пакетга солинган қорамтир рангли, ўзидан ўткир хид тарқатувчи гиёхванд моддасига ўхшаш моддалар борлиги аниқланиб, холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида олинган. Судга оид кимёвий экспертизаси хулосасига кўра ушбу фуқаролардан ашёвий далил сифатида олинган модда гашиш гиёхвандлик моддаси эканлиги, дастлабки фуқародан олинган ушбу гиёхванд модда соф оғирлиги 3.46 грамга тенглиги унинг ёнида бўлган шеригининг яшаш хонадонидаги музлатгич ичидан ашёвий далил сифатида олинган модда ҳам гашиш гиёхвандлик моддаси эканлиги, ушбу гиёхвандлик моддасининг соф оғирлиги 240 грамга тенглиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан ушбу фуқароларга нисбатан Ўз.Рес ЖКнинг 25-273 моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, хозирги кунда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Республика миқёсида ўтказилаётган “Таркибида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалари бўлган дори-дармонларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш” тадбири давомида, 2019 йил 5 декабрь куни Вазирлик ЖҚББ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси ҳамда Сирдарё вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ҳамкорликда Сайхунобод тумани, Ўрикзор маҳалласида жойлашган “Охангарон” пости олдида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар, Навбахор кўчаси 60-уйда яшовчи, 25.01.1990 й.т. Пўлатова Хилола Юсупжон қизи, Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар, Фурқат кўчаси, 117-уйда яшовчи, 01.03.1988 й.т. О.И.Фозилхўжаев бошқарувидаги “Малибу-2” русумли, 40Е003АА д.б. автомашинада йўловчи сифатида кетаётган вақтида тўхтатилиб текширилганда, ёнидаги 2 та сумкадан жами 19.900 дона таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган Трамадол дори воситалари топилиб, ашёвий далил сифатида олиган.
Давом эттирилган тезкор ишлар натижасида, Х.Пўлатовага ушбу препаратларни жами 8.000 АҚШ доллари эвазига (ҳар бир конвалютасини 40.000 сўмдан) сотиш мақсадида бериб юборган қайнонаси, Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар, Навбахор кўчаси 60-уйда яшовчи, 31.01.1962 й.т. Пўлатова Рахимахон Абдужаббаровна Сайхунобод тумани ҳудудида ушланган.
Тезкор ишлар давом эттирилиб, Р.Пўлатовага ушбу дори воситаларини жами 6.000 АҚШ долари эвазига (ҳар бир конвалютасини 30.000 сўмдан) ҳисоблаб, сотиб бериш шарти билан берган, Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар, Фидокор кўчаси, 2/1-уйда яшовчи, 28.12.1971 й.т. Маматова Дилафруз Алимовна Тошкент вилоятининг Пискент тумани ҳудудида ушланган.
Ҳозирда олинган гиёҳвандлик воситаси манбасини аниқлашга қаратилган тезкор ишлар давом эттирилмоқда.