1 Июн 2020 йил 362

Гиёҳвандлик – умрнинг эгови, тараққиётнинг заволи. Гулистон туманида “Қорадори-2020” тадбири ўтказилди.

Гиёҳвандлик инсониятни таназзул ботқоғи сари бошлаётган энг хавфли воситалардан бири ҳисобланади. Чунки энг ваҳший қотиллик ва хунрезликлар кўп ҳолларда гиёҳванд моддалар таъсирига тушиб, ўзлигини тамоман йўқотган одамлар томонидан содир этилаётир.

Энди бутун башариятнинг гиёҳванд бўлишини бир тасаввур қилиб кўринг. Бу ҳолда ҳеч қандай соғлом муҳит қолмайди, мақсад ва маслаклар ўз кучини йўқотади. Шу жиҳатдан ҳам гиёҳвандлик тарқалишининг олдини олиш, наркотик моддалар савдосига чек қўйиш энг долзарб муаммолардан биридир.

Жумладан, Гулистон тумани ИИБ ходимлари томонидан 2020 йил 23 май ўтказилган “Қорадори-2020” тадбирида фуқаро Х.Д ни яшаш уйи ва ёрдамчи хўжалик хоналарида тинтув тергов ҳаракати ўтказилган вақтида меҳмонхонада жойлашган стенкани жавонидан отаси С.Х томонидан яшаш уйини кириш дарвозаси чап ёнида гуллар орасида етиштирилиб хона шароитида қуритилган узунлиги 20-50 см.гача бўлган 14 туп кўкнори ўсимлигига ўхшаш бўлган ўсимлиги, шу жойдаги шакар солиш идишида тахминий оғирлиги 1-2 грамм сариқ яшил ўсимлик қолдиқлари ҳамда шу ердаги қора рангли чашкага солиб қўйилган тахминан оғирлиги 1-1,5 грамм ўсимликнинг гул қолдиқлари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.

Судга оид кимёвий экспертизасининг 2020 йил 23 май кунгидаги хулосасида, фуқаро С.Хнинг хонадонидан олинган 14 туп қуритилган кўкнор ўсимлиги ва унинг қолдиқлари таркибида опий гуруҳига мансуб гиёҳванд алкалоидлар-морфин, кодеин, тебаин мавжудлигини, бу ўсимликлар кўкнори самони (маковая салома) эканлиги кўкнори сомонинг умумий соф оғирлиги 37.47 (ўттиз етти бутун юздан қирқ етти) граммга тенгли баён қилинган.

Мазкур ҳолатда юзасидан фуқаро С.Хга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech