10 Июн 2020 йил 823

Гиёҳвандлик – умр заволи. Сирдарё вилоятида “Қорадори-2020” тадбири давом этмоқда.

Гиёҳвандлик инсониятни таназзул ботқоғи сари бошлаётган энг хавфли воситалардан бири ҳисобланади. Чунки энг ваҳший қотиллик ва хунрезликлар кўп ҳолларда гиёҳванд моддалар таъсирига тушиб, ўзлигини тамоман йўқотган одамлар томонидан содир этилаётир.

Энди бутун башариятнинг гиёҳванд бўлишини бир тасаввур қилиб кўринг. Бу ҳолда ҳеч қандай соғлом муҳит қолмайди, мақсад ва маслаклар ўз кучини йўқотади. Шу жиҳатдан ҳам гиёҳвандлик тарқалишининг олдини олиш, наркотик моддалар савдосига чек қўйиш энг долзарб муаммолардан биридир.

2020 йил 03 июнь куни Сирдарё вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбири давомида, Сайхунобод тумани, Ўрикзор МФЙ ҳудудида жойлашган автомашиналарга газ қуйиш шахобчаси ёнида Фарғона вилояти, Тошлоқ тумани, Янги аср маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Р.О, “А” исмли шахсга жами 1.500.000 сўм пул эвазига рангсиз салафанга қадоқланган гашиш гиёҳвандлик моддасини сотиб, унга намуна учун ўзи олиб келган гиёхвандлик воситасидан берганида, Р.О ҳодиса жойида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.

Фуқаро Р.Онинг эгнидаги кийимлари кўздан кечирилганда, унинг ўнг оёғидаги пайпоғи ичидан рангсиз целофан пакет бўлагига ўралган ҳолдаги, оғирлиги таҳминан 2-3 грамм бўлган, ўзидан ўткир хид таратувчи қора рангли гашиш гиёҳвандлик моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб ашёвий далил тариқасида олинган.

Судга оид кимёвий экспертизасининг 2020 йил 04 июнь кунидаги хулосасига кўра, “А” исмли шахс тақдим қилган ўзидан ўткир хид тарқатувчи, қисман ширали ёпишқоқ модда таркибида фаол гиёҳванд модда, “Тетраканнабинол” мавжуд бўлиб, бу модда“ГАШИШ” деб аталиши, “ГАШИШ” гиёхвандлик моддасининг соф оғирлиги 0,27 граммни ташкил қилиши аниқланган.

Судга оид кимёвий экспертизасининг 2020 йил 04 июнь кунидаги хулосасига кўра, фуқаро Р.О дан олинган ўзидан ўткир хид тарқатувчи, қисман ширали ёпишқоқ модда таркибида фаол гиёҳванд модда, “Тетраканнабинол” мавжуд бўлиб, бу модда “ГАШИШ” деб аталиши, “ГАШИШ” гиёхвандлик моддасининг соф оғирлиги 2,11 граммни ташкил қилиши аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Р.О га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech