6 Ноябр 2020 йил 364

ГИЁҲВАНДЛИК – УМР ЗАВОЛИ. Сирдарё туманида ўтказилган тадбир давомида оғуфуруш қўлга олинди.

Гиёхвандлик аср вабоси. Бу оғу кўпгина оилаларни барбот бўлишига, мурғак гўдакларни ногирон туғилишига ёшларни йўлдан адаштиришга сабаб бўлмоқда. Бир лаҳзалик сархушлик эвазига кимдир яхшигина даромад олиш илинжида. Аммо бу ғаразли йўллар билан жамиятга, ўз юртдошларига қилинаётган хоинлик эканлигини фуқаро С.Г ҳам яхши биларди. Аммо ўз ниятини амалга ошириш ниятидан қайтмади.

2020 йил 31 октябрь куни Сирдарё вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Сирдарё тумани “Камолот” маҳалласи ҳудудида ўтказилган "Назорат остида олиш" тезкор тадбири давомида фуқаро С. Г бир литрли “бонка” идишига солинган наша гиёҳванд воситасига ўхшаш моддани ўтказиш мақсадида тадбирга харидор сифатида жалб қилинган "А" исмли шахсга 5.000.000 сўм ва 650 АҚШ доллари миқдоридаги пул эвазига сотган вақтида ушланиб, С.Г дан тадбир учун ажратилган 5.000.000 сўм ва 650 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар ҳамда ''А'' исмли шахсдан бир литрли “бонка” идишига солинган (Судга оид кимёвий экспертизанинг 01.11.2020 йилдаги хулосасига кўра, “А” исмли шахс тақдим қилган ўзидан ўткир ҳид тарқатувчи ўсимлик моддаси таркибида фаол гиёҳванд модда, тетрогидроканнабинол мавжуд бўлиб, бу моддалар марихуанна деб аталиши, оғирлиги 91 (тўқсон бир) граммга тенглиги аниқланган) кўп миқдорда бўлган "Марихуанна'' гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро С.Г га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ушбу жиноят эътиборсизлик сабаблими ёхуд тўғри берилмаган тарбия оқибатида юзага келдими. Бу бизга қоронғу. Ачинарли томони эса бугун ўзбек эр йигитининг барча имкониятлар берилишига қарамай меҳнатга бўйни ёр бермай жиноят ботқоғига ботиб бориши дилни хира қилмоқда. Зеро халқимизда бир болага етти қўшни ота-она деган мақоллар бугун бироз унут бўлиб бораётгандек. Ҳулоса ўрнида атрофимизда биз билан яшаётган маҳалладошимиз, қўшнимизга эътибор бўлишимизни талаб этади. Чунки халқимиз фаровонлиги, фарзандларимиз комиллиги бир-биримиз билан жипслашганимизда ўз ифодасини топади.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech