12 Июн 2020 йил 616

Гиёҳвандлик аср вабоси. Сирдарё вилоятида “Қорадори-2020” тадбири давом этмоқда.

Инсон ҳаётда яшар экан, яхшиликка интилиб, ёмонликдан қайтиб яшашга ҳаракат қилади. Лекин “яхшилик” ва “ёмонлик” тушунчаларига ҳар ким ҳар хил таъриф беради. Ҳаёт эзгулик билан гўзал. Аммо баъзан эзгуликка ёвузлик кўланка солади. "Аср вабоси” номини олган гиёхвандлик инсоннинг осуда ҳаётига рахна солиб, онгини ўзига бўйсундирувчи заҳри қотилдир. Бу шундай қуролки, ўз домига илинтирган одамни разолат дунёсига етаклайди ва бу жараёнда инсон жамиятдаги ўрнини йўқота бошлаганини англамай қолади.

2020 йил 10 июнь куни Сирдарё вилояти ва Мирзаобод туман ИИБ ЖҚБ ҳодимлари томонидан фуқаро Н.З гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадида “Б” исмли шахсга 995.000 сўм пул эвазига, Сирдарё вилояти ИИБ ЭКБнинг 10.06.2020 йил кунги хулосасига кўра, 28 грамм марихуанна гиёҳвандлик моддасини сотиб, фуқаро А.Х бошқарувида бўлган “Нексия” русумли автомашинада, Мирзаобод тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 автойўлининг Термиз-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётганида ушланиб, холислар иштирокида шахсий тинтув қилинган вақтида, унинг эгнидаги оч сариқ рангли шимини чўнтагидан 1.267.000 сўм пуллар орасидан, 995.000 сўми тадбирга жалб қилинган пуллар билан бир хиллиги ва автомашинанинг Н.З ўтирган ўриндиқ тагидан қоғоз бўлагига ўралган, Сирдарё вилояти ИИБ ЭКБнинг 10.06.2020 йилдаги хулосасига кўра, 2 грамм марихуана гиёхвандлик моддаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида баённома асосида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Н.Зга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech