Гиёхвандлик-аср вабоси, ундан ёшларимизни асрайлик!
Инсоният таррақиётнинг янги-янги чўққиларини забт этмоқда. Бироқ жаҳонда халқлар, миллатлар келажагига таҳдид туғдирувчи бир қанча омиллар ҳамон сақланиб колмоқда. Ана шундай хатарлардан бири гиёҳвандлик балосидир.
2020 йил 08 май куни “Қорадори-2020” тадбири давомида фуқаро Р.Пнинг уйи томорқаси кўздан кечирилганида 1 кв.м майдонда 3 (уч) туп, кўкнори ўсимлиги ишлов бериб етиштирилаётганлиги аниқланиб, холислар иштирокида далилий ашё тариқасида олинган.
Судга оид кимёвий экспертизасининг 2020 йил 09 май кунги
№344-сонли хулосасида, фуқаро Р.Пнинг уйи томорқасида аниқланиб, олинган 3 (уч) туп ўсимлик таркибида опий гуруҳига мансуб бўлган гиёҳванд алкалоидлар-морфин, кодеин, тебаин мавжудлиги, бу ўсимлик опийли кўкнори ўсимлиги эканлиги, кўкнори ўсимлигидан “Кўкнор бошоғи” ва “Опий” гиёҳванд воситалари олиниши мумкинлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Р.Пга нисбтан Гулистон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати