9 Сентябр 2020 йил 404

Фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги паспортлари топширилди.

Барчамизга маълумки, 2020 йилнинг 13 март куни “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрири қабул қилинди.

Мазкур қонунда, Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга кириши, Қонуннинг 6 ва 45-моддалари эса жорий йилнинг
1 апрелидан кучга кириши белгилаб қўйилган.

Фуқаролик тўғрисидаги қонуннинг 6-моддасида, ушбу қонун кучга киргунга қадар Ўзбекистон Республикасида фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси билан яшаб келаётган ва чет давлат фуқаролигини олмаган, Республикамиз ҳудудида 1995 йилнинг 1 январигача доимий рўйхатдан ўтган шахсларни Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тан олиш тартиби амалга киритилган.

Маълумот учун айтишимиз мумкинки, Сирдарё вилояти ҳудудида 8.368 нафардан ортиқ фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий истиқомат қилади. Шулардан, 3.300 нафардан ортиғи Республикамиз ҳудудига 1995 йил
1 январга қадар кириб келган ва доимий рўйхатдан ўтган фуқаролиги бўлмаган шахслар бўлиб, Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортини олиш учун мурожаат қилган тақдирда уларга янги таҳрирдаги қонуннинг 6 ва 45-моддаларига асосан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортлари расмийлаштириб берилади.

Жорий йилнинг 8 сентябрь кунига қадар юқорида қайд этилган тоифадаги шахслардан 777 нафари вилоятимизнинг шаҳар ва туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларига мурожаат қилган бўлиб, уларнинг ҳужжатлари ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиб, келиши учун Республика ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига юборилган. Бугунги кунга келиб, 206 нафари шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқароси деб тан олиниб, Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти учун талабнома шакллантирилган. Шулардан 34 нафари биометрик паспорт билан ҳужжатлаштирилган.

Ушбу Қонун ижроси сифатида, жорий йилни 8 сентябрь куни Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида 11 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тан олинган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортлар ИИВ МваФРББ бўлим бошлиғи А.Юнусходжаев, Сирдарё вилояти ИИБ МваФРБ бошлиғи Р.Забиров, вилоят ИИБ МваФРБ масъул ходими И.Бектанов ҳамда туман ИИБ раҳбарлари томонидан тантанали суратда топширилди.

Ушбу йўналишдаги ишлар давом этмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси

Text to speech