Фуқароларни тинчлигини бузиб, Ички ишлар органлари ходимларига фаол қаршилик кўрсатган фуқарога маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Жорий йилнинг 17 июнь куни соат 23:00 ларда Дилшод исмли шахс спиртли ичимликни истеъмол қилиб, жамоат жойида турли уятли сўзлар билан сўкиниб, атрофда яшовчи фуқароларнинг тинчлигини бузиб юрган вақтида шу ҳудудда тунги хизмат олиб бораётган Гулистон шаҳар ИИО ФМБ 1-сон маҳалла ИИБ ходимлари ушбу шахсни тинчлантириш, ҳуқуқбузарлигига чек қўйиш, шахсига аниқлик киритиш ҳамда тегишли хужжатларни расмийлаштириш мақсадида ҳуқуқ-тартибот масканига боришлари тўғрисида таклиф қилишган. Аммо Дилшод исмли шахс маст ҳолатда ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмай, фаол қаршилик кўрсатган. Ушбу холат Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан назоратга олиниб, Дилшод исмли шахснинг нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисмига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тўпланган хужжатларни кўриб чиқишлик учун ЖИБ Гулистон шаҳар судига юборилган.
ЖИБ Гулистон шаҳар суди томонидан 2021 йил 18 июнь кунги онлайн тарзда ўтказилган суд қарорига кўра, ҳуқуқбузар Дилшод Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан 5 (беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.