Фуқароларга хизмат кўрсатиш бизнинг бурчимиздир!
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳамда Сирдарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ходимлари билан биргаликда Сардоба “Сув омбори”да юз берган тошқин натижасида фуқароларнинг йўқотилган шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари (паспортлари) топилиб, ўз эгаларига қайтариб берилмоқда.
Хусусан, Сардоба тумани, “Юртдош” МФЙда яшовчи 30.01.2000 йилда туғилган фуқаро Холбоева Дилфуза Бекбўта қизига тегишли ҳамён тошқин натижасида оқиб кетган. “Юртдош” МФЙда ўтказилган тадбирлар жараёнида ушбу ҳамён ҳудуддан топилиб, ҳамёнда бўлган фуқаролик паспорти, пластик картаси ва 800 мингга яқин пул маблағи ўз эгасига қайтариб берилди. Шунингдек, ҳамён ичида бўлган Д.Б.Холбаевага тегишли фуқаролик паспорти яроқсиз ҳолга келганлиги сабабли, Сардоба тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳи ходимлари томонидан қисқа муддатда янгисига алмаштириб берилди.
Ушбу саҳоват ишларидан хурсанд бўлган унинг ота-онаси ҳамда маҳалла вакиллари Ички ишлар органлари ходимларига миннатдорчилик билдирди. Синовли кунларда фуқароларимизга хизмат қилиш бизнинг энг олий мақсад ва бурчимиздир.
Биз сиз учун хар доим хизматдамиз!
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.