3 Сентябр 2020 йил 317

Фуқаро билан профилактик суҳбат ўтказилиб "Ҳимоя ордери" берилди.

Мирзаобод тумани ИИБ бошлиғининг ХПМБ бўйича ўринбосари майор А.Мирзақулов, ИИБ ХПБ ХҚМБ катта инспектори Д.Ғанибоева, Наврўз МФЙ профилактика инспектори А.Турсунқуловлар томонидан Наврўз МФЙ Зомин кўчаси, 97-уйда яшовчи фуқаро С.Б ҳамда Ш.Б ларнинг оилавий шароити ўрганилганда фуқаро С.Б нинг турмуш ўртоғи Ш.Б бир неча йиллардан буён маст ҳолда келиб уни хақорат қилиб уриши ва мунтазам равишда жисмоний, маънавий, руҳий тазйиқ ўтказиб келаётганлиги аниқланди.
Суҳбат жараёнида Ш.Бга келгусида ҳар хил ҳуқуқбузарликлар содир этмаслиги, жамиятга зид турмуш тарзи юритмаслиги, оиласи билан тинч- тотув яшашлиги, турли салбий ҳолатлар келтириб чиқармаслиги, фарзандлари ва турмуш ўртоғига самимий муносабатда бўлиши ҳақида тушунтиришлар берилиб, фуқаро С.Бга нисбатан Мирзаобод туман ИИБ томонидан тазйиқ ва зўравонликка қарши "Ҳимоя ордери" берилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech