24 Ноябр 2020 йил 280

Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликн олдини олиш бўйича Гулистон шаҳрида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Гулистон шаҳар ИИО ФМБ ВЕ ва ЕУХПТЭГда Вояга етмаганлар ишлари бўйича Гулистон шахар Идоралараро комиссияси, шахар ХТБ қошидаги Васийлик ва ҳомийлик кенгаши, Гулистон шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда вояга етмаганларни ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ишлар олиб борилмокда.

Шу билан бирга турли кўринишдаги ҳуқуқбузарликлар содир этган вояга етмаганларга нисбатан идоралараро комиссия томонидан  белгиланган тартибда маьмурий жавобгарлик чоралари кўриб борилмокда.

Гулистон шаҳридаги барча таълим масканларида Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 5 ноябрь кунидаги 'Жамоат хавфсизлигини таьминлашга доир қонун ҳужжатлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-645-сонли қонунининг мазмун моҳияти юзасидан вояга етмаганлар ўртасида тарғибот ишлари ўтказилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech