15 Феврал 2021 йил 281

“Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларини тарқатилишига қарши кураш” тезкор профилактик тадбирлари давомида Кинология хизмати ходимлари томонидан таълим муассасаларида семинарлар ўтказилмоқда

Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ Кинология хизмати томонидан 2021 йил 1 февраль кунидан 1 март кунига қадар “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларини тарқатилишига қарши кураш” тезкор профилактик тадбир ўтказиш мақсадида таълим муассасаларида ўқув йиғин семинарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар намойиш этиш, режа-топшириқ асосида амалга ошириб келинмоқда.

Шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ёшлар орасида гиёҳванд воситаларини тарқатилишига қарши курашиш ҳамда жиноятчиликни олдини олиш мақсадида Гулистон Давлат Университетининг жисмоний тарбия факултети талабаларига бугунги кунда уларга яратилган шарт-шароит, имкониятлардан тўғри фойдаланиш, гиёҳванд моддалар нақадар зарарли эканлигини, умр кушандаси ўз домига тортувчи ботқоқ каби эканлиги тўғрисида вилоят ППХ ва ЖТСБ Кинология хизмати ФМБ бошлиғи капитан И.А.Расулов маълумотлар бериб ўтди. Йиғилиш давомида Университет талабаларига ИИБ томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида ҳамда мамлакатимиз тинчлиги ва осойишталиги учун қилинаётган ишлар бўйича маълумот бериб, талаба ёшларга “Ўзини йўқотганлар” номли видеофильм намойиш этилди.

 Бошқарма ППХ ва ЖТСБ Кинология хизмати  ФМБ

Text to speech