Ёш китобхон кўрик танлови
Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, ходимларнинг маънавий-маърифий билим савиясини юксалтириш, юқори касбий тайёргарликка эга, жисмонан ва маънан етук, билимли, ҳалол, ватанпарвар, мард ва жасур этиб тарбиялаш, уларни ўқитиш орқали республикамизда олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти тушунтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ–5050-сон қарори билан тасдиқланган ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепциясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш шунингдек, Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг 2022 йил 1 август кунидаги Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш-олий бурчимиз!” шиори остида 2022 йил 1 август кунидан 1 сентябрь кунига қадар “ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ”ни ўтказиш тўғрисидаги 80-сонли фармойиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги “2020–2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 781-сон қарори ҳамда Ички ишлар вазирининг 2021 йил 21 октябрь кунидаги “Ички ишлар органлари маънавий-маърифий ишлар хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 400-сонли буйруғи талаблари ижросини таъминлаш, шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари ўртасида мутолаа маданиятини юксалтириш, уларнинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини кенгайтириш, тизимда китобхонликни кенг тарғиб қилиш, бундан ташқари ходимларни миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларни қалби ва онгига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканини чуқур сингдириш, қадимий тарихимиз ва маданиятимиз, жонажон Ватанимизнинг мустақиллиги ва равнақи йўлида фидокорона курашган миллий қаҳрамонларимиз билан фахрланиш, уларга уларга муносиб бўлиш туйғуларини шакллантириш, ҳар қандай шароитда давлат ва халқ манфаатларига хизмат қиладиган, ватанпарвар, миллий қадриятларга содиқ баркамол шахс сифатида тарбиялаш ишларни янада кучайтириш шу билан биргаликда, ходимларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишларини янада ошириш ҳамда ўзбек ва жаҳон адабиётининг сара асарларига меҳр уйғотиш, шунингдек Гулистон тумани ИИБда ходимлар буйруқда кўрсатиб ўтилган 39 та турдаги китобларни ўқиганлик даражасини синовдан ўтказиш мақсадида “Ёш китобхон” интеллектуал ўйини бўлиб ўтди.
Ушбу кўрик танловда Гулистон тумани ИИБ шахсий таркибининг соҳавий хизматларидан жами 10 нафар ёш ходимлар иштирок этишди.
Гулистон тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси профилактика инспектори капитан Мардонов Замонбек Абдукарим ўғли ўзининг фаол иштироки билан жами берилган 5 саволлардан 3 тасига тўлиқ жавоб бериб 9 балл билан 3-ўринни қўлга киритди;
Гулистон тумани ИИБ Ташкилий бўлинма Канцелярия бошлиғи сафдор Ботиров Шарофидин Абдуразақ ўғли ўзининг фаол иштироки билан жами берилган 5 саволлардан 4 тасига тўлиқ жавоб 12 бал тўплаб 2-ўринни, қўлга киритди;
Гулистон тумани ИИБ Гулистон тумани ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш гуруҳи тезкор вакили лейтенант Ботиров Маъмуржон Маъруфжонович ўзининг кучли ақл заковати ва билим савияси билан фаол иштирок этиб жами берилган 5 саволлардан 5 тасига тўлиқ жавоб 15 бал тўплаб мутлақ ғолибликни яъни, 1-ўринни, қўлга киритди;
Кўрик танлов ғолиблари Гулистон тумани 1-сонли умумий ўрта тълим мактаби директорининг ММИБ ўринбосари Усмонов Озодбек Анарбекович ва Гулистон тумани Ахборот кутубхона маркази директори Тўраев Солиха Дусановналар иштирокида туман ИИБ бошлиғининг “Диплом, ва совғалари топширилди”
Ушбу кўрик танлов жуда кўтаринки руҳда ўтказилди ҳамда, фаол иштирок этган иштирокчиларга янада тайёргарлик кўришлари ва вилоят босқичида қатнашишлари тушунтирилди.
Гулистон тумани ИИБ