13 Август 2020 йил 389

Ёш ходимлар билан масофадан ўқитиш ўқув курслари ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПҚ-4603-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2020 йил 22 июль кунидаги 119-сон фармойишига мувофиқ, Сирдарё вилояти ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспектори лавозимларига тўғридан-тўғри танлов асосида хизматга қабул қилинган ходимларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича кўникмаларни шакллантириш ҳамда уларни махсус касбий тайёрлаш мақсадида жорий йилнинг 10 август кунидан 10 октябрь кунига қадар "Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институтининг Сирдарё вилояти филилалида" масофадан ўқитиш ўқув курслари ташкил этилди.

Ушбу ўқув курсларининг асосий мақсади шундаки, вилоят ички ишлар органларининг профилактика инспектори лавозимига янгидан қабул қилинган ёш ходимларни хизматдан ажралмаган ҳолда касбий билим ва кўникмаларини ошириш, Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, мамлакатимизда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, жиноятчиликка қарши курашиш, касбий, маънавий-маърифий ҳамда жанговар тайёргарлигини ошириш, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтиришдан иборатдир.

ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари томонидан дастлаб конференц алоқани қўллаган ҳолда шаҳар-туман ИИО ФМБ ва ИИБлари ҲПБ бошлиқлари билан ўқув машғулотларига старт берилди.  

Сўнг ёш ходимларни тегишли йўналиш ёки мутахассислиги бўйича дастлабки билим, кўникма ва малакасининг шаклланганлик даражасини аниқлаш мақсадида онлайн шаклда дастлабки кириш тест синови ўтказилди.

Масофадан ўқитиш орқали қайта тайёрлаш ва малака ошириш онлайн ва оффлайн шаклда амалга оширилади.

Ўқув дастуридаги ҳар бир модулни тўлиқ ўзлаштирганидан кейин жорий ва якуний назорат имтиҳонлари орқали тингловчиларнинг ўзлаштириш даражаси аниқланади.

 Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech