14 Май 2020 йил 639

Елкама-елка хизмат қилиш биз учун –шараф! (фоторепортаж)

Хабарингиз бор Сардоба сув омборидан сув тошқини натижасида Сирдарё вилоятининг Мирзаобод, Околтин ва Сардоба туманларининг айрим махалла фукаролар йигинларида яшовчи ахолининг яшаш хонадонлари ва фермер хужаликларининг экин ер майдонларига талофат етказди. Ушбу талофат оқибатларини бартараф этишда Ички ишлар органларининг мехнати беқиёсдир. Хусусун Республика Ички ишлар органларидан куч ва воситалар Сирдарё вилоятининг сув тошқини натижасида талофат етган ҳудудларига жалб қилинди. Ички ишлар органлари ходимларидан иборат ишчи гуруҳга тегишли давлат идоралари билан хамкорликда штаблар ташкил этилиб, талофат кўрган хонадонларни рўйхатга олиш, ахолининг мол мулкларини эвакуация килиш, намунали жамоат тартибини саклаш, фукароларнинг хавфсизлигини таьминлаш каби устувор вазифалар белгилаб берилди.

Хусусан Қашкадарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник У.Н.Яхшиев бошчилигида Қашқадарё вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ қарашли ППБдан жами 20 нафар шахсий таркиб 10 та хизмат автопатруль билан, Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманидаги Навбахор, Хақиқат, Мирзачул ва Дунгарик маҳаллаларига бириктирилди. Ходимлар бириктирилган маҳаллаларида нафақат жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш шунингдек жамоат тартибини сақлашда балки сув тошқинидан жабр кўрган ахолини мол-мулкларини олиб чиқишда, ахолини хатловдан ўтказишда, ёқолган чорва молларини топиб ўз эгаларига қайтаришда ва нобуд бўлган уй хайвонларини олиб чиқиб хамкор ташкилотлар билан дезинфекция қилиб махсус жойлар кўмишда ўз ёрдамларини аяшмаяптилар. Зеро “Бирлашган мингни йиқитар” деб бекорга айтишмаган доно халқимиз. Хозирда ушбу нақлга амал қилган Ички ишлар органлари ходимлари куну-тун сув тошқини талофатларини бартараф этишда мардонавор хизмат қилиб келмоқдалар.

Ушбу синовли кунларда сизлар билан елкама-елка хизмат қилиш биз учун шарафдир. Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимларига яқиндан ёрдам бериб келаётган барча Ички ишлар органлари ходимларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Барчамиз синовли кунларни биргаликда енгамиз. Чунки биз бир жамоамиз! 

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech