9 Сентябр 2020 йил 324

Ёлғиз онага кўмак берилди.

Боёвут тумани ИИБ ХПБ ХҚМБ катта инспектори С.Турсунбоева ҳамда туман хокими ўринбосари У.Қўшбекова ва Маданият махалла раиси ўринбосари Ш.Мусаевалар билан биргаликда Боёвут тумани Маданият махалласи Навқирон кўчасида яшовчи фуқаро Н.У нинг оилавий шароити ўрганилганида унинг турмуш ўртоғи Ж.У билан ажрашганлиги ва ҳозирда ўз ота уйида акалари билан ҳам низога бориб, хонадонига киритмаётгани ва хозирда бошпанаси йўқлиги аниқланди. Фуқаро Н.У хозирда яшаш хонадонидан чиқиб кетганлиги учун туман хокимлиги ва туман ИИБ ўзаро хамкорлиги асосида "ёлғиз она"ни қўллаш мақсадида бир нафар вояга етмаган фарзанди билан бирга барча шароитларни яратиб берган ҳолда Навбаҳор махалласида жойлашган вақтинча яшаш уйига жойлаштирилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech