4 Октябр 2021 йил 612

Электр қармоқ ёрдамида балиқ овлаётганлар аниқланди.

Сирдарё вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Оқолтин тумани инспекцияси инспекторлари ҳамда вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тунги назорат тадбирида «У. Кубаев» ЦИУ ҳудудидан оқиб ўтган каналдан фуқаролар Э.Д, Ю.Ф, Р.Длар томонидан ноқонуний равишда электр қармоқ ёрдамида балиқ овлаётганлик ҳолати аниқланди. Аниқланган ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Эслатиб ўтамиз Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 90-моддаси «Ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш"

1-қисм фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 

2-қисм шу ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

3-қисм шу ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёхуд шу ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, уч йилгача муддатга ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этишга сабаб бўлади.

4-қисм шу ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёхуд шу ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, уч йилгача муддатга ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этишга сабаб бўлади.

Text to speech