13 Декабр 2023 йил 5311

Долзарб 40 кунлик...

"Хавфсиз ҳудуд" ва "Долзарб 40 кунлик" профилактик тадбири давомида ҳудудларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни барвақт олдини олиш мақсадида узоқ муддатда бўлиб қайтган аёллар бандлиги таъминланди.

Профилактик ҳисобда турувчи аёллар билан"Долзарб 40 кунлик" муносабати билан тезкор профилактик суҳбатлар олиб борилди. Ишсиз Хотин- қизларнинг бандлигини таъминлаш бўйича Сирдарё вилояти Боёвут тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ ХҚМБ катта инспектори лейтенант С.У.Пулатова томонидан ҳамкор ташкилотлар ва тикувчилик фабрикалари раҳбарлари билан ҳамкорлик йўлга кўйилди.

Пробация ҳисобида турувчи Хотин-қизларни ҳуқуқий маданиятини ошириш ва улар томонидан содир этилаётган, жиноятларни олдини олиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилди. Профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш юзасидан хотин-қизлар билан индивидиуал суҳбатлар йўлга қўйилди.

Text to speech