15 Сентябр 2021 йил 821

ДИҚҚАТ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ!

Сирдарё вилояти ички ишлар органларидаги Тергов йўналиши бўйича мавжуд бўш бўлган 10 та “(катта) терговчи ҳамда (катта) суриштирувчи” лавозимларига танлов эълон қилинади.

Ички ишлар органларининг “(катта) терговчи, (катта) суриштирувчи” лавозимига кириш истагини билдирган номзодлар учун эслатма:

- Сирдарё вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турувчи, ёши 18 ёшдан кичик ва 30 дан катта бўлмаган (шу жумладан 30 ёш ҳам), бўйи 165 сантиметрдан паст бўлмаган (аёллар учун 160 см), муддатли ёки сафарбарлик чақируви резерви асосида ҳарбий хизматни ўтаган ёки олий ўқув юртларида ҳарбий тайёргарликдан ўтган фуқаролар иштирок этишлари мумкин.

- Танловда олий юридик (ҳуқуқшунос) маълумотига эга бўлган, шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ички ишлар органлари ходимларининг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари танлов асосида қабул қилинади.

Номзодлар ўзлари билан қуйидаги ҳужжатларни олиб келишлари сўралади:

-фуқаролик паспорти;

- олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжатлар (диплом иловаси билан);

-ҳарбий гувоҳнома;

-доимий яшаш жойи бўйича белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўй параметри кўрсатилган ҳолда).

Номзодлар 2021 йилнинг 01 октябрь кунидан 05 октябрь кунига қадар (05 октябрь куни ҳам) Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига юқорида кўрсатилган ҳужжатлар билан мурожаат қилишлари сўралади.

2021 йилнинг 01 октябрь кунидан олдин ёки 05 октябрь кунидан кейин мурожаат қилган номзодларнинг аризалари қабул қилинмайди.

Манзил: Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар И.Каримов кўчаси 1-уй.

 Мурожаат учун телефонлар: (078) 343-50-69, 343-50-83

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати

Text to speech