19 Май 2022 йил 280

«Динамо биринчилиги» мусобақаси ўтказилди.

«Динамо» жисмоний тарбия-спорт жамияти Сирдарё вилояти кенгашининг оммавий спорт тадбирлари йиллик тақвим-режасига мувофиқ «Динамо» ЖТСЖ вилоят кенгаши раисининг 2022 йил 10 май кунидаги 4-сонли буйруғига асосан, Сирдарё вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳарбий хизматчилари ва ходимлари ўртасида жорий йилнинг 17 май куни «Динамо» спорт мажмуасида спортнинг мини - футбол тури бўйича «Динамо» биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

Ўтказилган мусобақада Сирдарё вилоятидаги барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари футбол жамоалари иштирок этишди.

Жумладан, Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси, ИИБ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди, Ўзбекистон Республикаси ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси, Божхона бошқармаси, 9252 ҳарбий қисм, Сирдарё вилояти суди, Сирдарё вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси ва Қўриқлаш бошқармаси ходималаридан иборат жамоалар иштирок этди.

Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунида Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси терма жамоаси фахрли 1–ўринни, Сирдарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси терма жамоаси 2-ўринни, Сирдарё вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси терма жамоаси 3-ўринни қўлга киритди.

Ғолибликни қўлга киритган жамоаларга «Динамо» жисмоний тарбия-спорт жамияти Сирдарё вилояти кенгаши томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалар, кубок ва диплом билан тақдирланди.

Text to speech