ДИҚҚАТ, РАСМИЙ ХАБАР! Ҳурматли Сирдарёликлар!
Аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясининг занжирини узиш мақсадида Республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий йилнинг 13 июл кунидан 1 август кунига қадар Республика миқёсида карантин чекловларига қўшимчалар киритилди.
Ушбу чекловларга кўра жорий йилнинг 18-19 июл (шанба, якшанба) кунлари бутун сутка давомида вилоят бўйлаб, яъни Гулистон шаҳри ва қолган барча шаҳар-туманларида фуқароларимизни ҳаракатланиши ҳамда автотранспорт воситаларининг, шу жумладан йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади;
Шу муносабат билан ўзини-ўзи яккалаш ҳаёт тарзига қатъий риоя этган ҳолда, ўз уйларида қолишлари;
Давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар рахбарларига ходимларини ишга жалб этмаслик, ходимларни ушбу кунларда уйда қолишига шарт-шароит яратиб беришлари белгиланган;
Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси фуқароларимиздан ушбу карантин чекловларига қатъий риоя қилишларини, ҳаётий зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда дори-дармон воситаларини бугундан харид қилиб олишларингизни сўраб қоламиз.
Ушбу карантин чекловларига амал қилмаган фуқароларимиз қонунчиликда белгиланган қатъий чоралар кўрилиши тўғрисида расман огоҳлантирамиз.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.