Диққат, Расмий хабар! Гулистон шаҳрига кириб келиш йўли ўзгартирилди.
Ҳурматли ҳайдовчилар!
Хабарингиз бор Республика Махсус комиссиясининг баёнига асосан коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш мақсадида бир қатор чекловлар ўрнатилди. Жумладан, транспорт воситаларининг ҳаракатларини чеклаш юзасидан қарор чиқарилди.
Шу билан бир қаторда вилоятимизда ҳам карантин қоидалари амалда бўлиб чекловлар амалга оширилиб келинмоқда. Карантин чекловлари вақтида Гулистон шаҳрига кирувчи транспорт воситалари оқими кўпайиб кетиши натижасида Халқаро аҳамиятдаги М-34 йўлининг 117 кмда жойлашган Гулистон шаҳрига олиб кирувчи ва чиқувчи йўл ўтказгич кўприкка олиб чиқиш қисмида транспорт воситаларини тирбандлиги кузатилмоқда. Шаҳар марказига кириш истагида бўлган ҳайдовчилар М-34 йўлининг Тошкент-Термез йўналишида тўлиқ ҳаракатланиб келишлари натижасида йўлнинг ушбу қисми тўсилиб қолиши натижасида ушбу йўлдан транзит тартибда ўтиб кетувчи транспорт воситаларининг ҳам кўп вақт ушланиб қолишига сабаб бўлмоқда. Бу эса ушбу ҳайдовчиларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда.
Шу сабабли вилоят Махсус комиссиясининг қарорига асосан 2020 йил 29 июл куни соат 17:00дан бошлаб Тошкент-Гулистон М-34 йўлининг Гулистон шаҳрига кириш, яъни йўл ўтказгич кўприк олдидан транспорт воситалари учун тўлиқ ёпилади. Гулистон шаҳрига транспорт воситаси орқали кириб келиш фақатгина Мирзаобод тумани Фарғона йўли кўчаси (мол бозор) 4Р-18А ва 4Р28А автомобил йўллари орқали қириб келишлари мумкинлигини билдирамиз.
Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати