23 Июл 2020 йил 581

Диққат, Эълон! Ҳурматли ҳайдовчилар.

М-34 йўлининг 91-км.да жойлашган зовур устидан ўтган кўприк асос қисми чўкиши натижасида носоз ҳолга келиб қолганлиги сабабли капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли ушбу йўлнинг Тошкент-Термез йўналиши қатнов қисми ёпилиб, транспорт воситаларининг ҳаракатланиши Термез-Тошкент йўналишига ўтказилиб, транспорт воситалари бир йўналишида ташкил этилган.

Юқоридагиларни инобатга олиб ҳайдовчилардан мазкур худуддан ҳаракатланиб ўтиш давомида тезликни оширмасликлари, йўл белгилари ва қоидаларига қатъий амал қилишлари, ҳаракатни тартибга солиб турувчининг ишораларига риоя қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраб қоламиз.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Text to speech