Диққат! ЭЪЛОН! Сирдарё вилояти фуқаролари.
Республика махсус комиссиясининг жорий йилнинг 07 июл 33-сонли ва 34-сонли баёнларига асосан 2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар Республика миқёсида автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланган эди.
Махсус комиссиянинг 35 сонли баёнининг 3 бандига асосан қўшимча равишда жорий йилнинг 18-19 июл ҳамда 25-26 июл (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш шунингдек, автотранспорт воситаларининг шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.
Ушбу бандда назарда тутилган чекловлар махсус рухсатнома (стикер) лар асосида ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларига ҳамда Республика Махсус комиссиясининг 2020 йил 08 июл кунидаги 34-сонли йиғилиш баёни билан тасдиқланган автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларга нисбатан тадбиқ этилмайди.
Яъни, махсус рухсатнома яъни стикери мавжуд ҳамда рухсатнома талаб этилмайдиган автотранспорт воситалари ҳаракатланиши мумкин.
4-бандида эса Давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга 18-19 ва 25-26 июл кунлари ходимларни ишга жалб этмаслик, ходимларни ушбу кунлари уйда қолишлари учун шароит яратиш тавсия этилсин деб белгиланган.
Юқоридагиларни инобатга олиб ушбу кунларда ҳайдовчиларимиздан автотранспорт воситаларини уйларидан ҳайдаб чиқмасликларини ҳамда уйда қолишларини сўраб қоламиз.