22 Июн 2021 йил 624

Давлат тилини ўрганиш бўйича ўқув курси ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 октябрдаги ПФ-6084-сон “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг кўрсатмаси ижросини таъминлаш мақсадида, Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг 2021 йил 5 июнь кунидаги 55-сонли фармойиши имзоланди.

Ушбу фармойиш талабларига асосан 2021 йил 17 июнь кунидан «А.Навоий» номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг Гулистон давлат университетида жойлашган филиалида Сирдарё вилояти ички ишлар органларида ҳизмат қилаётган 25 нафар раҳбар ходимлар давлат тилини ўрганиш бўйича ўқув курсида ўқитилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси

Text to speech