12 Сентябр 2020 йил 365

Давлат рақам белгисини яширган ҳайдовчи жаримага тортилди.

Бугун кимдир ўз меҳнати, яна кимдир ақл идроки билан бошқа айтганда инновацион ғоялари билан ватан тараққиётига ҳисса қўшиб келмоқда. Эътиборли томони яна кўпчилик фуқароларимиз содир бўлаётган қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш борасида фаол фуқаролик позицияларини намоён этиб келмоқда. Бунинг натижасида бугунги кунга келиб кўплаб ҳуқуқбузарлик  ҳолатлари жойида бартараф этилмоқда. 

Яқинда Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБга йўлланган фотосурат асосида ҳайдовчи Фаррух Султонов ҳам маъмурий жаримага тортилди. Гап шундаки  Ф. Султонов ўзига бириктирилган давлат рақами 20 835 ТТА Нексия русумли автомашинанинг рақамини картон қоғоз билан беркитиб йўловчи ташиш билан шуғилланиб келган.  Автомашина рақамини беркитиш орқали ҳуқуқбузарлик содир этган Ф. Султонов   оқибатда 669 минг сўм маъмурий жаримага тортилди.  Ҳа кўза кунда эмас, кунида синади деб шунга айтишади.

Ҳайдовчи Ф.Султанов автомашинасини ҳоҳлаганича юқори тезликка чиқариб "Радар" ни алдаши ёки маълум жаримани тўлаш билан қутулиши мумкиндир, лекин ўз ҳаёти ҳамда ўзгалар ҳаётини хавф остига қўйишини қандай тушуниш мумкин.

Шу ўринда ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш вақтида белгиланган чекланган тезликдан оширмасликларини, йўл қоидасига қатъий амал қилишларини сўраб қолган бўлардик.

Ҳайдовчи! Унутма сени уйда оиланг кутмоқда. Йўлдаги пиёда ҳам кимнингдир азиз ота-онаси ёки жондан ортиқ кўрган фарзанди эканлигини доимо ёдда сақла!

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати

Text to speech