5 Март 2021 йил 416

“Чақалоқ савдоси” жинояти ҳамда унинг келиб чиқиш сабаблари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг мажлислар залида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги ПФ-5775-сон "Одам савдосига ва мажбурий мехнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган “Чақалоқ савдосининг оқибатларини тушунтириш юзасидан туғруқ муассасаларида ўқув семинарларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар Режаси”ни ижроси юзасидан йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Сирдарё вилояти ДХХ масъул ходими ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Сирдарё вилояти бошқармаси ва шаҳар-туман бўлимларининг масъул раҳбар ходимлари, шунингдек, Сирдарё вилояти ИИБ ва шаҳар-туман ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлари ҳамда вилоят туғруқ муассасалари раҳбарлари ва масъул ходимлари қатнашди.

Йиғилишда вилоят ҳудудий комиссияси масъул котиби, Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи подполковник Д.Н.Хаитов йиғилиш қатнашчиларига, “Чақалоқ савдосининг оқибатларини тушунтириш юзасидан туғруқ муассасаларида ўқув семинарларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар Режаси” нинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириб, мутасадди ташкилотларни олдида турган вазифалар ва улар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида тушунча берди.

Йиғилиш давомида қатнашчилар томонидан саволлар берилиб, керакли жавобларини олишди ва келгусида мутассади бошқарма ва ташкилотлар томонидан ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгиланиб олинди.

Text to speech