22 Май 2021 йил 605

БЎЛАЖАК ТАРТИБ ПОСБОНЛАРИНИНГ НАВБАТДАГИ ҒАЛАБАСИ

Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Адлия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар иттифоқининг қўшма қарорига кўра ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, қонун устуворлигини таъминлаш, таълим муассасалари ўқувчиларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат ҳиссини тарбиялаш, ёшларнинг сиёсий фаоллигини юксалтириш, уларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир қилувчи омилларга нисбатан иммунитетини шакллантириш, қонун бузилиши ва коррупция ҳолатларига нисбатан муросасизлик ҳиссини уйғотиш мақсадида умумий ўрта таълим муассасалари, академик лицейлар, Темурбеклар мактаблари, ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар, касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида ташкил этилган республика миқёсидаги "Ёшлар ва қонун" танлови жойларда қизғин тус олган.
Бугун айнан шу танловнинг Сирдарё тумани босқичида ИИВ Сирдарё академик лицейи ўқувчиларидан ташкил топган “Соҳибқирон издошлари” жамоаси ҳам фаол қатнашиб, барча шартлардан энг юқори натижани қўлга киритиб, танловнинг вилоят босқичига йўлланма соҳибига айландилар ҳамда ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Text to speech