9 Апрел 2021 йил 328

БУЮК СОХИБҚИРОН АВЛОДЛАРИ

ИИВ Сирдарё академик лицейида Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси туман кенгаши ижрочи котиби Асрорқулова Шоҳида, шу партиянинг Ёшлар қаноти ходими Обиджон Пардаев ҳамда партиянинг туман кенгаши депутати Рустам Қодиров ва лицей ўқувчилари иштирокида Соҳибқирон Амир Темурга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Меҳмонлар ўқувчиларга буюк саркарда, давлат арбоби, буюк аждодимиз Амир Темурнинг марказлашган давлат бошқарувидаги адолатли ёндашувлари, "Темур тузуклари", давлат бошқаруви тамойиллари, жанг усуллари, жаҳон тарихида тутган ўрни ҳақида батафсил маълумотлар бердилар. Қизғин савол-жавоб шаклида ўтган давра суҳбатида лицей ўқувчилари ўзларининг чуқур билимлари ва зукколикларини намойиш этдилар. Амир Темур сиймоси ўқувчиларда ватанпарварлик ғояларини шакллантиришда муҳим ўрин тутиши алоҳида таъкидланди. Тадбир сўнгида "Темур тузуклари билимдони" викторинасида партия фаоллари 104-гуруҳ ўқувчилари Ҳайдаралиев Абдушукур, Абдуғофуров Жавоҳир, 105-гуруҳ ўқувчилари Ҳайитбоев Санжар, Ихтиёров Азизбекларни буюк соҳибқирон Амир Темур ҳақидаги тарихий китоблар ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирлашди.

Text to speech