17 Март 2021 йил 329

Буюк адиб ижодига эҳтиром

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири, халқимизнинг севимли фарзанди Абдулла Орипов агар ҳаёт бўлганида бу йил 21 март кунида 80 ёшни қаршилаган бўлар эди. Бугунги кунда юртимизда эл севган шоирнинг таваллуд айёмини муносиб тарзда  нишонлаш, хотирасига ҳурмат бажо келтириш мақсадида Ички ишлар органлари, ҳарбий қисмлар ва таълим масканларида қатор маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. Жумладан, ИИВнинг тегишли кўрсатмаси талабларига мувофиқ ИИВ Малака ошириш институти Сирдарё филиалида сайёр  ўқув курсларига жалб этилган вилоят ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича (катта) инспекторларига ҳам халқимиз қалбидан жой олган улуғ шоир ва мадҳиямиз муаллифи Абдулла Ориповнинг ҳаёти ва ижодига оид маълумотларни етказиш  мақсадида жорий йилнинг 16 март куни ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари подполковниклар У.Қ.Туймабаев  ва Ў.Т.Гулматовлар иштирокида бадиий кеча уюштирилди. Йиғилиш сўнгида намойиш этилган Абдулла Ориповнинг ҳаёти ва ижоди ҳамда Давлат мадҳиясининг яратилиш тарихи тўғрисидаги видеофильмлар йиғилганларда чуқур таассурот қолдирди.

 ИИВ Сирдарё академик лицейи директорининг ўринбосари майор  О.Ш.Суяров

Text to speech