10 Апрел 2020 йил 582

Брифингда Сирдарё вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Ахборот хизмати рахбари подполковник Ташбаев Жавлон Юсупович соҳага оид келиб тушган саволларга жавоб берди.

1-савол. Мен суд органларида хизмат қиламан ўзимга тегишли шахсий транспортимда бугун Гулистон шаҳрига кирмоқчи бўлиб келганимда ЙПХ ходимлари мени тўхтатишиб, мен шахсий транспортимда шаҳарга кириш мумкинмас дейишди, шу тўғрими?

Жавоб: Тўғри, бунда Сизни транспорт воситангиз Гулистон шаҳрига киритилмайди, Чунки Махсус комиссиянинг 2020 йил 8 апрел кундаги 17-баёнига асосан бир қатор Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига

махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхати қайтадан ишлаб чиқилиб, бунда

- Президент Администрацияси, Олий Мажлис палаталари, Вазирлар Маҳкамаси, Миллий гвардия, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, суд ва прокуратура органлари шахсий автотранспорт воситалари,

- Вазирликлар, давлат қўмиталари, агентликлар ва бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг таркибидаги ташкилотларнинг ўринбосарларининг хизмат автотранспорт воситалари

- Йўл-патрул хизмати автомобиллари ёрдамида кузатилаётган автотранспорт воситалари рўйҳатдан чиқарилди.

2.Савол: Мен автомашина сотиб олиш учун автосалонга пул тўлаган эдим. Хозирда автомашина 28 март куни автосалонга келиб менга етказилди, мен автомашинага транспорт воситасини қайддан ўтказиб гувохнома ва давлат белги рақами олишим керак эди. Эшитишимча ҳозирда барча расмийлаштириш жараёнлари карантин муносабати билан вақтинча тўхтатилганлигини эшитдим. Мен қачон бориб автомашинага давлат рақам олсам бўлади?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазири ўринбосари томонидан 2020 йил 24 мар т кунидаги 22/5183-сонли кўрсатмасига асосан 25 март кунидан бошлаб Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида фуқароларни қабул қилиш ишлари карантин даврида вақтинча тўхтатилди. Шу сабабли сиз янги транспорт воситангизни карантин тугагандан сўнг давлат рақам белгиси олиш учун мурожаат қилишингиз мумкин бундан муддат ўтиши карантин вақти билан тугаши билан ҳисобланади.

Шу билан бир қаторда, фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида 6 апрел кунидан бошлаб автосалонлардан ҳарид қилинган янги автомашиналар салоннинг ўзида Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан шу жойнинг ўзида расмийлаштирилаётганлигини маълум қиламиз. Сиз, автомашина ҳарид қилган автосалонга мурожаат қилиб, шу жойда автомашинани рўйҳатдан ўтказиб, давлат рақам белгиси олишингиз мумкин. Бошқа ҳолатларда эса юқоридаги кўрсатмага асосан муддат ўтган ҳисобланмасдан, уларга нисбатан жарима ҳам тайинланмайди.

3. Савол. Мен велосипедимдан фойдаланиб бозорга чиқиб келсам бўладими?

Жавоб: Махсус комиссиянинг 4 апрел кунидаги 16 сонли баёни 8-бандига асосан, 2020 йил 06 апрел куни соат 6:00 дан бошлаб Гулистон шаҳри ҳудудида мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедлардан ҳаракатланиш карантин даврида вақтинча чекланиши, улардан фойдаланиб ҳаракатланиш эса фақатгина ҳаётий зарур эҳтиёжлар- озиқ- овқат, тиббий дори дармон ҳарид қилиш, шифокорга мурожаат қилиш ва ишга бориб келиш учунгина рухсат этилган.

Сиз ҳам велосипеддан юқоридаги холатларда энг яқин савдо нуқтаси ёки дорихоналарга ёҳуд ишга бориб келишингиз мумкин. Бошқа ҳолатлар велосипед ташкил этилган “карантин гуруҳлари” томонидан вақтинча сиздан олиниб ички ишлар идорасига рўйҳат асосида топширилади. Карантин ҳолати бекор қилингандан сўнг велосипед эгасига шахсини тасдиқловчи хужжат асосида ҳеч қандай жарималарсиз қайтариб берилади.

4 савол: Карантин муносабати билан жарима майдонига киритилган автомашиналар тақдири нима бўлади.

Жавоб: Махсус комиссиянинг 4 апрел кунидаги 16-баёнига асосан Карантин муносабати билан жарима майдонига киритилган автомашиналар тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилгандан сўнг, у ижрога қаратилиб, ижроси таъминлангандан сўнг жарима майдонидан чиқарилиши белгиланган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, фуқароларимиздан ҳозирги карантин даврида турли ҳил арзимас сабабларни рўкач қилган ҳолда бемақсад кўчага чиқмасликларини, ушбу коронавирус пандемиясидан фақатгина карантин холатидагина ҳалос бўлишимиз мумкинлигини инобатга олиб, уйда қолишларини, ушбу ҳаракатлари билан ўзини, оиласини, яқинларини ҳамда юртдошларимизни ҳаётини сақлаб қолган бўлади.

Text to speech