11 Июл 2022 йил 396

Боёвут туманида ноқонуний ов милтиғи аниқланди.

Олинган маълумотга кўра, Боёвут туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида 1979 йилда туғилган, Боёвут туманида яшовчи Р.Анинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда омборхонаси ичидан 1 дона 16 калибрли, 1 стволли №Г03620 рақамли ов қуролини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди. 

Ҳолат юзасидан Ўз.Рес ЖКнинг 248-моддаси билан жиноят иши қўзғатиш чоралари кўрилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech